Яшил макон ва ариқларни бетонлаштириш долзарб масала: фермер хўжаликлари учун семинар ўтказилди

2-Dekabr, 2024-yil

Яшил макон ва ариқларни бетонлаштириш долзарб масала: фермер хўжаликлари учун семинар ўтказилди

Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов раҳбарлигида сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари учун Орзи Маҳмудов ҳудудида семинар бўлиб ўтди. Унда фермер хўжаликлари ўртасида самарали иш ташкил этиш ҳамда ҳудудда аграр лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар давомида "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида кўчат экиш, сув хўжалиги тармоғини ривожлантиришга қаратилган ишлар, хусусан, ариқларни бетонлаштириш ва уларни тозалаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Бу ташаббуслар ердан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни оширишга қаратилгани таъкидланди.

Семинар якунида "Органик Продуктс Оф Жонкел" фермер хўжалигида тут кўчатлари экилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech