Мевали дарахтларга шакл беришда нималарга алоҳида эътибор бериш керак? Дарахтларга шакл бериш — уларнинг соғлом ўсиши ва эстетик кўриниши учун муҳим жараёндир. Дарахтларга шакл беришда эътибор берилиши керак бўлган асосий жиҳатлар мавжуд, дарахтнинг шаклини қандай мақсадда ўзгартиришни аниқлаш кера

5-Mart, 2025-yil

Мевали дарахтларга шакл беришда нималарга алоҳида эътибор бериш керак?

Дарахтларга шакл бериш — уларнинг соғлом ўсиши ва эстетик кўриниши учун муҳим жараёндир. Дарахтларга шакл беришда эътибор берилиши керак бўлган асосий жиҳатлар мавжуд, дарахтнинг шаклини қандай мақсадда ўзгартиришни аниқлаш керак. Масалан, боғдорчилик, ёзги соя, ёки эстетик кўриниш учун шакл бериш. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳар қандай мевали дарахтга шакл беришдан олдин, уларни мева қилиш хусусиятларини ўрганиш лозим. Қайси шох мевали шох эканлигини билмасдан, шакл бериш ва кесиш ишларини амалга ошириб бўлмайди. Масалан, шафтоли бир ёшли новдалари мева шоҳлари ҳисобланади ва унинг шохлари кўп ўсганлиги сабабли ҳар йили 50 % га яқин янги ўсган новдалар кесиб ташланади. Анжир, ёнғоқ, бодом, гилос, хурмо, олма, нок, олхўри ва ўрик дарахтлари 2 ёки 3 йиллик мевали шохчаларда асосий мевани беради. Шу сабабли, янги ўсиб чиққан новдаларнинг 10-20 % га яқини ҳар йили кесилиши керак.

Агар дарахт тўғри парвариш қилинса, ушбу гулдаста шохчалар 10 йилгача мева беради.
Данакли меваларга шакл бериш мамлакатимизнинг, деярли, барча ҳудудларида феврал ва март ойларида амалга оширилади. Унда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг инспекторлари яқиндан кўмакчи. Мевали боғларга шакл беришда соҳасининг аҳамиятили жиҳати шундаки, дарахтларни турли хил касалликлар, зараркунандалардан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, мевали боғларнинг саломатлигини таъминлайди, келгусида меваларнинг сифатини ошириш ва уларнинг етиштирилишида самарадорликни таъминлашга ёрдам беради. Карантин чоралари орқали зараркунандалар ва касалликларнинг тарқалишини олдини олиш экосистеманинг барқарорлигини таъминлайди, мевали боғлардаги биологик хилма-хилликни сақлашга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, соғлом мевали боғлардан юқори сифатли маҳсулотларни етиштириш имконини бериб, фермерлар учун иқтисодий фойда келтиради. Карантин чоралари орқали меваларнинг бозордаги рақобатбардошлиги ошади. Кўрилган карантин чоралари эса меваларнинг истеъмолчилар учун хавфсизликни таъминлайди. Зараркунандалар ва касалликларнинг тарқалишини олдини олиш орқали, меваларнинг сифати ва хавфсизлиги яхшиланади.

Шу сабабли, мевали боғларга шакл беришда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаси муҳим роль ўйнайди. Ушбу соҳаларнинг самарали ишлаши мевали боғларнинг ривожланиши ва иқтисодий самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Мевали боғларга тўғри шакл беришда дарахтнинг табиий шаклини инобатга олиш муҳим. Унга зид шакл бериш дарахтнинг ўсишини ва соғломлигини бузиши мумкин. Дарахтларга шакл бериш учун энг яхши вақт, одатда, баҳор ёки кузда, яъни ўсиш даврида эмас. Бу даврда дарахтлар камроқ стрессга учрайди. Шакл бериш учун тўғри асбобларни танлаш муҳим. Кесиш асбоблари тозалиги ва шох кесишга мос бўлиши керак.
Дарахтларга шакл беришда албатта тўғри кесиш техникасига алоҳида эътибор бериш лозим. Кесишлар тўғри ва текис бўлиши керак, бу дарахтнинг зарарланишини камайтиради. Шакл беришда яна аҳамият қаратиладиган бир муҳим жиҳати бу, дарахтнинг соғломлиги ва касалликларга қарши иммунитетини ҳисобга олиш. Агар дарахт касалланган бўлса, шакл бериш унинг ҳолатини янада ёмонлаштириши мумкин.
Шу сабабдан ҳам, мевали боғларга шакл бериш жараёнида мевали боғларга жидлдий зарар келтирувчи зарарли органзимлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Агар дарахтда зараркунандалар бўлса шакл беришдан аввал уларни бартараф этиш керак бўлади. Шу сабабли, дарахтларга шакл беришдан олдин уларнинг ҳолатини текшириш ва тўғри усулларни қўллаш муҳимдир.

Бахтигул Ғаниева, Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати раҳбари 

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт (http://t.me/agro_hayot) — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram (http://t.me/agro_hayot) 📹 Instagram (https://instagram.com/agro_hayot_1?igshid=MzRlODBiNWFlZA==)
📹 TikTok (https://www.tiktok.com/@agro.hayot?_t=8jFH1LBmVcI&_r=1) 📹YouTube (https://youtube.com/@agrohayot1?si=b-dbhhhB6zKE8UC1)

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech