Каттақўрғонда томорқадан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ярмаркаси давом этмоқда

5-Mart, 2025-yil

Каттақўрғонда томорқадан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ярмаркаси давом этмоқда

Каттақўрғон туманида аҳолини томорқалардан унумли фойдаланишга ўргатиш, деҳқончилик ва фермерликни ривожлантириш мақсадида семинар ташкил этилди. Семинар доирасида Шўрак маҳалласида кўчатлар ярмаркаси, мини қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси, уруғлар ва экинларга қарши ишлов химикатлари кўргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари маҳаллада яшовчи Баҳодир Очиловнинг томорқасидан самарали фойдаланиш тажрибаси билан танишдилар. У йил давомида уч марта ҳосил олишга эришмоқда. Ҳозирда унинг плёнка остида бодринг ва картошка етиштирилмоқда.

Томорқадан унумли фойдаланиш тажрибаси, ҳосилдорликни ошириш ва замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш бўйича иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, соҳадаги илғор усуллар муҳокама қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech