🌾Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида “Долзарб-30 кун”да 15 апрелдан 15 майга қадар амалга ошириладиган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 05-01/123 рақамли “Йўл харита”нинг тегишли

🌾Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида “Долзарб-30 кун”да 15 апрелдан 15 майга қадар амалга ошириладиган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 05-01/123 рақамли “Йўл харита”нинг тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида Иштихон туманида 2025 йилда асосий майдонларда сабзавот, картошка, полиз, озуқа экинларини етиштириш ҳамда боғ-токзорларни тартибга солиш, баҳорги агротехник тадбирларни амалга ошириш, озиқлантириш агротехнологияларини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш бўйича кўргазмали ва амалий семинар-тренинглар ташкил этилди.
Йиғилишда Самарқанд вилояти Агрохизматлар маркази раҳбари, Вилоят Карантин бошқармасининг биринчи ўринбосари ва профессор М.Машраповлар иштирок этди.Масъулларга ва фермер хўжаликларига ишларни жонлантириш, виждонан ёндашиш, бегона ўтлар, касаллик ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш ва биостумляторлар билан баргдан озиқлантириш бўйича чора-тадбирларини ўз вақтида ўтказиш бўйича илмий-амалий тавсиялар берилди.