#Халқаро_ҳамкорлик ⚡️Давлат хизматчилари учун хорижда малака ошириш имкониятлари муҳокама қилинди Бошқарув самарадорлиги агентлиги Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) билан ҳамкорликда JDS — “Кадрлар тайёрлаш учун стипендия тақдим этиш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди. Унда 40

28-Oktabr, 2025-yil

#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизматчилари учун хорижда малака ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

Бошқарув самарадорлиги агентлиги Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) билан ҳамкорликда JDS — “Кадрлар тайёрлаш учун стипендия тақдим этиш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди.  Унда 40 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг инсон ресурслари ва халқаро алоқалар бўлимлари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда JDS лойиҳаси орқали давлат тузилмаларида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва танлов жараёнларининг ошкоралигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давра суҳбати иштирокчилари лойиҳа битирувчилари билан тажриба алмашишди. Шунингдек, JDS битирувчиларини кадрлар салоҳиятини ривожлантириш жараёнига фаол жалб этиш бўйича таклифларини билдиришди.

Маълумот учун, JDS (The Project for Human Resource Development Scholarship) лойиҳаси Япония Ҳукумати кўмагида амалга оширилиб, бугунга қадар 450 нафарга яқин ўзбекистонлик мутахассис давлатнинг етакчи университетларида таҳсил олган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech