Энг кўп узум Самарқандда етиштирилган Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида республикамизда 1,8 млн тонна узум етиштирилган.

5-Mart, 2025-yil

Энг кўп узум Самарқандда етиштирилган 

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида республикамизда 1,8 млн тонна узум етиштирилган. 

Узум етиштириш 2023 йил билан солиштирилганда 5,4 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган узум ҳажми:

Қорақалпоғистон Респ. – 14,4 минг тонна 
Андижон вилояти – 83,8 минг тонна 
Бухоро вилояти – 232,4 минг тонна 
Жиззах вилояти – 33,0 минг тонна
Қашқадарё вилояти – 112,7 минг тонна
Навоий вилояти – 90,6 минг тонна  
Наманган вилояти – 160,8 минг тонна 
Самарқанд вилояти – 666,1 минг тонна
Сурхондарё вилояти – 91,1 минг тонна 
Сирдарё вилояти – 15,5 минг тонна  
Тошкент вилояти – 84,5 минг тонна  
Фарғона вилояти – 189,4 минг тонна 
Хоразм вилояти – 51,5 минг тонна

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech