Алижон маҳалласидаги кўчатчилик фаолияти ўрганилмоқда Семинар иштирокчилари Алижон маҳалласида яшовчи Сухроб Эшназаров томонидан ташкил этилган кўчатчилик фаолияти билан танишмоқда.

Алижон маҳалласидаги кўчатчилик фаолияти ўрганилмоқда
Семинар иштирокчилари Алижон маҳалласида яшовчи Сухроб Эшназаров томонидан ташкил этилган кўчатчилик фаолияти билан танишмоқда.
Сухроб Эшназаров турли мевали дарахтларнинг замонавий навларини экиш ва парвариш қилиш билан шуғулланмоқда. Шафтоли, нок, хурмо, гилос, олма, анор ва бошқа меваларнинг кўчатлари ўстирилмоқда.
Семинарда иштирокчилар селекция, кўчатларнинг мослашувчанлиги ва ҳосилдорлигини ошириш йўллари ҳақида тажриба алмашдилар.
Тадбир иштирокчилари ердан самарали фойдаланиш усуллари ва кўчатчилик орқали даромад олиш имкониятлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.