2. Барвақт кузатув – Илк белгиларданоқ дори қўллаш 3. Биологик воситалар – “Фитоспорин-М”, “Триходермин”

8-Avgust, 2025-yil

Узумда ОИДИУМ – “кул” эмас, жиддий замбуруғ касаллиги!

Узум барги ёки гулида оқсимон кулларни кўрдингизми?
Бу – оддий кул эмас, балки ОИДИУМ (бошқача номи — ун шудринг) касаллигидир. 

 Белгилари:
– Барг, гул ва янги меваларда оқ ёки кулсимон қоплама
– Барглар товланади, ўсишдан тўхтайди
– Мевалар тўлиқ ўсмайди, йиғилиб қолади
– Бутун узумда қуриш белгилари пайдо бўлади

 Асосий сабаблар:
– Ҳаддан ташқари намлик + ҳаво айланмаслиги
– Қалин барглар орасида ҳаво ўтмаслиги
– Касалланган новдаларни вақтида кесмаслик

 Кураш усуллари:
1. Профилактика – Баргларни сиельлаш, новда ораларини очиқ тутиш
2. Барвақт кузатув – Илк белгиларданоқ дори қўллаш
3. Биологик воситалар – “Фитоспорин-М”, “Триходермин”
4. Кимёвий фунгицидлар – “Топаз”, “Байлетон”, “Скор” (фақат меъёрда!)

 Касаллик тарқалмаслиги учун касалланган новдаларни кесиб, ёқиб юборинг (https://t.me/agro_hayot/5347). (https://t.me/agro_hayot/5347)

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech